Қозоғистонда қишлоқда уй-жой қураётган қурилиш ташкилотларини субсидиялаш бошланди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда қишлоқ аҳолиси учун 2855 та уй-жой қуриш режалаштирилган. Бунинг учун 14,3 миллиард тенге ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқ ва чегарадош туманлардан аҳоли миграциясини камайтириш мақсадида, биринчи навбатда, янги ишлаб чиқаришларни ишга тушириш орқали доимий иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Бу лойиҳалар саноат жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади», - деди Марат Қарабаев Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, маърузачи қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди.

«Қишлоқ аҳолисига ижарага бериладиган уй-жой қурувчиларнинг харажатларини субсидиялаш механизми ишга туширилди. Ушбу механизм орқали қишлоқ аҳолиси учун 2855 та уй (14,3 млрд. тенге) қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, қишлоқда хусусий уй-жой қурилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 22 минг ер участкаси муҳандислик коммуникациялари билан таъминланмоқда», - деди у.

Унинг таъкидлашича, миллий инфратузилма режасини ишлаб чиқиш учун манфаатдор давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади.

«Аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш, инфратузилмани ривожлантиришнинг асосий муаммоларини ҳал этиш вазифаси турибди. Режада асосий инфратузилма лойиҳалари, жумладан, автомобил ва темир йўл, ҳаво линиялари, сув, иссиқлик, газ ва электр таъминоти, шунингдек, алоқа, телекоммуникация (телефон, интернет) ва бошқа инфратузилма лойиҳалари назарда тутилган», - деди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram