Қозоғистонда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум қилинди

TASHKENT. Kazinform – Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 86 минг нафарга етди. Бу борада минтақада Қозоғистон, дунёда эса Хитой етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None

ЮНЕСКОнинг статистика институти маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 85,9 минг нафарни ташкил этди.

Хорижий давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони бир йил ичида қарийб 33 минг нафарга ортган. Ушбу кўрсаткич бўйича Қозоғистон 90,3 минг нафар талаба билан минтақада етакчилик қилмоқда. Дунё миқёсида Хитой 1,1 миллион талабаси хорижда таҳсил олиши билан мутлақ етакчилик қилмоқда.

Минтақадаги айрим давлатлар бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони:

Қозоғистон – 90,3 минг нафар;

Ўзбекистон – 85,9 минг нафар;

Украина – 79,9 минг нафар;

Туркманистон – 68,2 минг нафар;

Россия – 57,6 минг нафар;

Афғонистон – 31,9 минг нафар;

Тожикистон – 28 минг нафар;

Беларусь – 24,5 минг нафар;

Қирғизистон – 13,3 минг нафар.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22 ўқув йили бошига республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарга тенг.

Сўнгги хабарлар