Қозоғистонда келгуси 5 йилга мўлжалланган Меҳнат бозорини ривожлантиришнинг комплекс режаси тасдиқланади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг «Меҳнат бозорини 2028 йилгача ривожлантириш комплекс режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Қарор лойиҳасини қабул қилишдан мақсад «фуқароларнинг айрим ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш» сиёсатидан «барча тоифадаги меҳнатга лаёқатли фуқароларни самарали ишга жойлаштириш учун тенг бошланғич шароитлар яратишга ўтказишдан иборат», — дейилади ҳужжатда.

Комплекс режа 4 та асосий ривожланиш йўналишини ўз ичига олади. Ҳужжатга кўра, яқин 5 йилда меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:

- «Сифатли иш ўринлари»ни ҳисобга олиш концепцияси ва методологиясини меъёрий тасдиқлаш;

- кичик ва ўрта бизнес соҳасида янги корхоналарни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

- корхоналарни ўз ходимларининг малакасини оширишни рағбатлантириш;

- ёшларнинг иш ўринларига ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш;

- самарали дастлабки касбий йўналишдан бошлаб узлуксиз касбий ривожланиш маданиятини жорий этиш ва ривожлантириш;

- ногиронлар учун имкониятлар яратиш;

- CRIRSCO моделида ишлаб чиқилган KAZRC кодекси бўйича очиқ ҳисобот беришнинг халқаро стандартларига ўтиш;

- инвестиция қилинган ресурсларнинг рентабеллигини ошириш ва харажатларни камайтириш орқали қайта ишлаш саноатининг жозибадорлигини ошириш;

- хомашё ажратиш бўйича давлат топшириғидан фойдаланган ҳолда ва хусусий инвесторлар учун алоҳида шарт-шароитлар яратиш орқали платформа ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш саноатида катта капитал ва илм-фанни талаб қилувчи лойиҳаларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш;

- табақалаштирилган тармоқ солиқ ставкаларига ўтиш, шу жумладан қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ставкаларни камайтириш ва маъмуриятчиликни соддалаштириш орқали ўрта саноат корхоналари учун фискал имтиёзларни жорий этиш.

- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ўлим ҳолатларини камайтириш учун моддий рағбатлантиришни жорий этиш орқали корхоналарни меҳнат хавфсизлигини оширишни рағбатлантириш.

-Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида қуйидаги натижаларга эришиш режалаштирилган:

- 2028 йилга келиб ишсизлик даражасини 4,7 фоизгача камайтириш;

- сифатли иш ўринлари сонини 3,5 млнгача ошириш.

Кенг қамровли режа 5 майга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар