Қозоғистонда Қазақстан исмли 32, Елбасы исмли 67 киши бор

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 19 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади, улар орасида ноёб исм эгалари кўплаб топилади. Миллий статистика бюроси бундай ноёб исмлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Хусусан, 32 кишига ота-онаси Қазақстан деб исм қўйган. Шунингдек, мамлакатда 86 Тенге, 26 Астана ва 67 Елбасы яшайди. Бир кишининг исми – Тәуелсіздік (мустақиллик маъносини беради), яна бир одамга Атазаң (конституция) исмини беришган, 1 қизнинг исми - Ару-Астана. Нурсултонлар - 44 387 нафар.

Ахмет ​​ Батурсинов ҳамда Сакен Сейфуллин исм-шарифи 11 мартадан, Мағжан Жумабаев 105, Илияс Жансугиров бир марта такрорланган.

Статистика бюроси маълумотларига кўра, қозоғистонликлар орасида Танир-Жомарт, Нурпатшайим, Ахмет Байтурсин, Ақ-тилек, Суйкимди, Танғажайип, Таттим, Султан Бейбарис, Сулубике каби ўзига хос исмлар бор. Ҳозиргача бундай номлар фақат бир марта берилган.

Муаллиф: Гулнур Қалдибаева

Сўнгги хабарлар