Қозоғистонда қайси соҳа ходимлари кўпроқ маош олади

АSTANА.Кazinform — Йил давомида ўртача иш ҳақининг энг юқори ўсиши ахборот ва алоқа соҳасида қайд этилди — у 40,1 фоизга етди ва 715 244 тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.

Қозоғистонда қайси соҳа ходимлари кўпроқ маош олади
Фото: Kazinform

Қозоғистонда ўтган йилнинг иккинчи чорагига нисбатан ўртача иш ҳақининг ўсиши 14,4 фоизни ташкил этди, ўртача иш ҳақи эса 383 минг 365 тенгега етди.

Иш ҳақи 40 фоизга ошганига қарамай, ахборот ва алоқа ходимлари учинчи ўринда туради.

Биринчи ўринда молия ва суғурта хизматлари (800 690 тенге) ва тоғ-кон саноати (757 956 тенге) соҳаси ходимлари турибди.

Энг кам маошни қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик соҳаси ходимлари – 235 минг 153 тенге, турар жой ва умумий овқатланиш соҳаси ходимлари – 239 минг 181 тенге олади.

Иқтисодий фаоллик нуқтаи назаридан ўртача иш ҳақи ва унинг йиллик ўсиши:

  • Молия ва суғурта хизматлари — 800 690 тенге (+40,1%)
  • Кончилик ва карьерларни қазиш — 757 956 тенге (+24,7%)
  • Ахборот ва алоқа — 715 244 тенге (+24,6%)
  • Касбий, илмий ва техник хизматлар — 492 349 тенге (+23,6%)
  • Саноат — 474 764 тенге (+23,3%)
  • Транспорт ва омборхона — 456 855 тенге (+22,1%)
  • Ишлаб чиқариш саноати — 394 157 тенге (+20,9%)
  • Қурилиш — 391 769 тенге (+20,1%)
  • Электр энергияси, газ, буғ, иссиқ сув ва кондиционерлик таъминоти — 375 901 тенге (+17,4%)
  • Таълим – 346 635 тенге (+15,5%)
  • Улгуржи ва чакана савдо; автомобиль ва мотоциклларни таъмирлаш — 342 367 тенге(+15,1%)
  • Давлат бошқаруви ва мудофаа; мажбурий ижтимоий таъминот — 316 644 тенге (+14,1%)
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 315 034 тенге (+13,5%)
  • Маъмурий ва ёрдамчи хизматлар — 295 998 тенге (+13,2%)
  • Бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш — 290 465 тенге (+12,0%)
  • Кўчмас мулк операциялари — 266 971 тенге (+7,2%)
  • Санъат, кўнгилочар ва дам олиш - 256 419 тенге (+6,5%)
  • Сув таъминоти; чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш, ифлосланишни бартараф этиш - 246 181 тенге (+5,6%)
  • Уй-жой ва умумий овқатланиш хизматлари — 239 181 тенге (+5,2%)
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 235 153 тенге (+3,3%)

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Numbeo рейтингида ўртача ойлик 582 АҚШ доллари — қарийб 279 минг тенге маоши билан 67-ўринни эгаллади.

Қозоғистонда энг кам иш ҳақи 2029 йилгача 85 минг тенге бўлиб қолади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозида айтилган.

Прогнозларга кўра, қозоғистонликларнинг ўртача ойлик маоши даражаси ошади, бироқ Қозоғистонда энг кам иш ҳақи 85 минг тенге даражасида қолади.

Сўнгги хабарлар