14:56, 26 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда карантин чораларини янада кучайтириш тўғрисида янги қарор чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бош давлат санитария шифокори коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида янги қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform.

Янги қарорга кўра, соғлиқни сақлаш ташкилотларида, тез тиббий ёрдам машиналарида, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан карантин учун ажратилган биноларда, шунингдек тиббий ходимлар уйда, эпидемиологик текширув, беморлар ва алоқада бўлган шахслардан саволнома олиш пайтида аудио, фото ва видео ёзувлар тақиқланади.
Бундан ташқари, умумий овқатланиш муассасаларида кальяндан фойдаланиш тақиқланади.