Қозоғистонда қандай вакциналар мавжуд - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният ҳозирда мамлакатда мавжуд бўлган вакциналар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан барча тоифадаги фуқаролар учун, шу жумладан, ревакцинация учун ҳам тасдиқланган вакциналарнинг етарли миқдорда бўлишини таъминлаш. 2021 йил феврал ойидан буён ҳудудларга 27 млн дозадан ортиқ вакцина етказилди, шу жумладан «Спутник V» вакцинанинг I компоненти 6,4 млн дозаси ва II компоненти 6,4 млн дозаси, 2,9 миллион дозаси «QazСovid-in» (QazVac), «Hayat Vax SARS-CoV-2 Vero Cell» (Синофарм) 1 миллион дозаси ва 500 минг доза «КоронаВак» (Синовак), 6 миллион доза «Синофарм», 4 миллион доза «Комирнати» (Пфайзер) вакцинаси ва «Спутник Лайт» 150 минг дозаси», - деди Ажар Ғиният депутат сўровига жавобан.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йил август ойидан бошлаб мамлакат ЖССТ томонидан тасдиқланган «Sinopharm» (Хитой) вакцинаси билан барча тоифадаги фуқаролар ва 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун Комирнати (Пфизер) вакцинаси билан КВИ га қарши бирламчи эмлаш имкониятига эга.

«Бугунги кунда барча ҳудудлар ушбу турдаги вакциналар билан етарли миқдорда таъминланган. Шунингдек, жорий йилнинг 14 январидан бошлаб аҳолининг энг заиф қатламлари, хусусан, тиббиёт ходимлари ва 60 ёш ва ундан катта ёшдаги шахсларни қайта эмлаш учун «Комирнати» (Пфизер) вакцинаси мавжуд. Шу билан бирга, бугунги кунга қадар КВИ га қарши 2,5 миллион доза вакцина сотиб олинди, шундан 500 минг дозаси «QaсVac» вакцинаси ва 2 миллион дозаси «Sinopharm» вакцинаси», - дея хулоса қилди А.Ғиният.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар