Қозоғистонда қанча ўсмирлар ва эмизикли аёллар «Pfizer» вакцинасини олди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 19 июл ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-компонентини 9 540 374 киши, 2-компонентини эса 9 322 766 киши олди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, 2022 йил 19 июл ҳолатига кўра «Pfizer» вакцинасининг I дозасини 1 230 166 киши, II дозасини эса 1 171 601 киши олган.

Шу жумладан: I компонентни - 868 853 нафар ўсмирлар, 41 269 нафар ҳомиладор аёллар, 145 064 нафар эмизикли аёллар олди.

II компонентни - 847255 нафар ўсмирлар, 38833 нафар ҳомиладор аёллар, 139693 нафар эмизикли аёллар олди.

Сўнгги хабарлар