Қозоғистонда кам таъминланган оилаларнинг коммунал тўловларининг бир қисми қопланади

None
ASTANА. Кazinform – Жорий йилдан бошлаб энергия манбалари ускуналарини комплекс модернизация қилиш, шунингдек, электр, иссиқлик, сув таъминоти ва таъминот линияларининг эскириш даражасини пасайтириш мақсадида «Инвестицияга айирбошлаш тарифи» дастурини амалга ошириш бошланди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Бу бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиради ва умуман кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини оширади.

Бугунги кунга қадар уй-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг тариф ва инвестиция дастурларини ўзгартириш (таъмирлаш ишлари ва ходимларнинг иш ҳақини ошириш, қаровсиз қолган тармоқларни сақлаш ва ҳ.к.) билан боғлиқ 212 та аризалар маъқулланди.

Натижада, коммунал хизматлар тарифларининг ўзгариши 10-30% ни ташкил этди, бу ерда истеъмолчилар ва коммунал хизматларнинг манфаатлари мувозанати ҳисобга олинди.

Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ночор тоифаларининг коммунал хизматларига сарфланган харажатларнинг бир қисми қопланади. Бундай механизм давлат уй-жой ёрдамини кўрсатишнинг бир қисми сифатида мўлжалланган.

Ҳар чоракда кам таъминланган оилаларга ёки фуқароларга коммунал хизматлар (иссиқлик, электр ва сув таъминоти, алоқа, лифт хизмати ва бошқалар) харажатларини қоплаш учун тўланади.

Асосий шарт шундаки, олувчи Қозоғистон ҳудудида фақат битта уй-жойга эга бўлиши ёки у давлат уй-жой фондидан, хусусий уй-жой фондидан маҳаллий ижроия органи томонидан ижарага олинган турар-жойнинг ижарачиси (тенг ижарачи) бўлиши керак.

Ҳукумат қарори билан жорий йилда киритилган ўзгартиришларга кўра, коммунал хизматлар учун сарфланган маблағ оила ёки фуқаронинг ойлик умумий даромадининг 10 фоизидан ошса, уй-жой ёрдами кўрсатилади. Илгари бу кўрсаткич ҳар бир ҳудудга қараб 2-20 фоиз оралиғида эди. Шу билан бирга, ҳокимликлар рухсат этилган чегарани 10 фоиздан туширишга ҳақли.

Масалан, агар оила ёки фуқаронинг умумий ойлик даромади 100 000 тенге, коммунал хизматлар учун харажатлар 15 000 тенге (даромаднинг 10 фоизидан кўпроғи) бўлса, фуқаро маҳаллий бюджетдан компенсация олиш ҳуқуқига эга.

Ҳукумат томонидан маъқулланган ўзгартириш келажакда уй-жой ёрдамини олувчиларни қамраб олишни кенгайтириш ва кам таъминланган фуқароларнинг молиявий юкини камайтиришга қаратилган.

Умуман олганда, охирги 4 йил давомида 174 мингдан ортиқ абонентга уй-жой ёрдами учун жами 5 млрд тенге ажратилди. Жорий йилнинг 6 ойида эса 31 минг оилага 630,5 миллион тенге ёрдам кўрсатилди. Шундай қилиб, коммунал хизматлар тарифлари ошган тақдирда, компенсация ҳам ошади, яъни кам таъминланган фуқароларнинг харажатлари ошмайди.

Фуқаролар уй-жой ёрдамини тайинлаш учун яшаш жойидаги ҳокимликка мурожаат қилишлари керак.

Сўнгги хабарлар
telegram