Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг ўртача нархи қанча
«19 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 2022 йил 5 июл ҳолатига (йиллик ҳисобда) 17,7 фоизга ўсди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоиз пунктга кўпдир. Ўтган ҳафтада ва ой бошидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,2 фоизга, йил бошидан эса 17,4 фоизга ошди», — дейилади Миллий статистика бюроси хабарида.
Шу билан бирга, агентлик ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг 5 июл ҳолатига ўртача нархларини тақдим этди.
Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда биринчи навли буғдой унининг бир килограмми 220 тенге туради, лекин унинг нархи Нур-Султанда энг юқори – 264 тенге.
Қозоғистонда 1 кг шакарнинг ўртача нархи 517 тенгени ташкил қилди. буғдой нони (биринчи навли ундан) - 188 тенге, гречка - 501 тенге, 1 кг сариёғ - 3256 тенге, 1 л кунгабоқар ёғи - 824 тенге, мол гўшти - 2200 тенге, товуқ гўшти - 1138 тенге, сут - 307 тенге, картошка - 183 тенге, сабзи - 206 тенге, тухумнинг 10 донаси - 369 тенге.
2022 йил июн ойида 2021 йилга нисбатан инфляция 14,5 фоизни ташкил этди.