Қозоғистонда Ислоҳотлар бўйича олий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ислоҳотлар бўйича олий кенгашнинг биринчи йиғилиши 21 октябр куни бўлиб ўтишини айтди, деб хабар беради Kazinform.

«Менинг маслаҳатчим, Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш раисининг ўринбосари сер Сума Чакрабарти билан учрашувда биз шу йил 21 октябрда бўлиб ўтадиган Кенгаш биринчи йиғилишининг кун тартибини муҳокама қилдик. Асосий ислоҳотлар аниқланди ва улар тез орада пухта ишлаб чиқилиши керак», - деб ёзди Қозоғистон президенти Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент ҳузурида Ислоҳотлар бўйича олий кенгаш ташкил этилганди.

Ушбу Кенгаш давлат идоралари ташаббуси билан энг муҳим ислоҳот таклифларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди. Унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида кенгаш таркибига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти киритилган.

Сўнгги хабарлар
telegram