Қозоғистонда Хорватия улушига эга 30 дан ортиқ компания муваффақиятли фаолият юритмоқда
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Хорватия ташқи ва Европа ишлари вазири Гордан Грлич-Радманни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президентнинг сўзларига кўра, Гордан Грлич-Радманнинг ушбу ташрифи Хорватиянинг икки томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаш ниятидан далолат беради.
“Давлатимиз раҳбари икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам ўзаро ишонч ва конструктив мулоқот руҳида ривожланиб боришига ишонч билдирди. Қасим-Жомарт Тоқаев Хорватия компаниялари Қозоғистон бозорида энергетика, инфратузилма, фармацевтика, озиқ-овқат саноати каби соҳаларда ишлашдан манфаатдор эканини айтди”, – дейилади хабарда.
Айни пайтда мамлакатда Хорватия улушига эга 30 дан ортиқ корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда. Улар орасида Pliva ва Podravka каби машҳур брендлар бор.
Давлат раҳбари бугунги Қозоғистон-Хорватия бизнес-форумида хорватиянинг кўплаб йирик бизнес вакиллари иштирок этаётганини маъқуллади.

Учрашувда эришилган келишувлар савдо ва сармоявий ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Бунгача ҚР Президенти Покистон ҚК Қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони генерал Асим Мунирни қабул қилганини ёздик.