Қозоғистонда хорижий маркетплейсларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий бўлади
ASTANА. Кazinform — Бундан буён хорижий маркетплейслар рўйхатдан ўтиши ва мамлакат ҳудудида жойлашган бўлиши шарт. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди.

— Айни пайтда Мажилисда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Энди компаниялар ўз маҳсулотлари учун жавобгар бўлади. Илгари улар ишлаб чиқарувчига мурожаат қил дейишарди, шунинг учун биз ҳар бир ишлаб чиқарувчи билан алоҳида ишлашимиз керак эди. Энди биз компанияларнинг Қозоғистонда бўлишини ва рўйхатдан ўтишини талаб қиламиз, – деди Қайрат Тўребаев Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Савдо вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, Temu, Pinduoduo маркетплейслари мамлакатда рўйхатга олинмаган. Бироқ ҳозирда “Қазпочта” ушбу компаниялар билан асосий оператор сифатида музокаралар олиб бормоқда.
— Қозоғистонда бозорлар расмий рўйхатдан ўтказилиб, очилмаса, уларда солиқ қарзи муаммоси пайдо бўлади, — дея қўшимча қилди Қ. Тўребаев.
Эслатиб ўтамиз, маркетплейслар қозоқ тилида хизмат кўрсатиши шарт экани ҳақида хабар берган эдик.