Қозоғистонда хориждан олиб келинган автомобилларни қонунийлаштириш 1 июлга қадар давом этади

None
ASTANA. Kazinform – Хориждан олиб келинган автомобилларни қонунийлаштириш 2023 йилнинг 1 июлига қадар амалга оширилади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари Игор Лепеха маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Хориждан олиб келинган автомобилларни қонунийлаштириш 2023 йилнинг 1 июлига қадар амалга оширилади. Айни пайтда енгил автомобиллар, умумий оғирлиги 5 тоннагача бўлган кичик, ўрта сиғимли автобуслар ва умумий оғирлиги 3,5 тоннагача бўлган енгил юк автомобиллари қонунийлаштирилиши мумкин. Ушбу қоида ўнг қўлда бошқариладиган транспорт воситаларига ҳам тегишли. Дастлабки рўйхатга олинадиган хорижий автомобилларнинг йили ва экологик тоифаси бўйича ҳеч қандай талаблар йўқ»

, - деди Игор Лепеха.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 сентабргача олиб келинган (кирилган) автотранспорт воситаларини қонунийлаштириш 23 январдан бошланади.


Сўнгги хабарлар
telegram