Қозоғистонда ҳайдовчилар учун telegram-бот ишга туширилди
ASTANА. Кazinform - Ҳайдовчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида махсус telegram-бот ишга туширилди. Ушбу хизмат йўл фойдаланувчиларига йўллардаги вазиятни онлайн кузатиб бориш имконини беради.
“ҚазАвтоЖол”(ҚазАвтоЙўл — таҳ.) муассасаси матбуот хизматининг маълумотларига кўра, хизматдан фойдаланиш учун фақат смартфон ва telegram иловаси керак.
«ҚазАвтоЖол-Бот» орқали ҳайдовчилар миллий автомагистраллардаги йўл ҳаракати ҳолати ҳақида тезкор маълумот олишлари мумкин.
— Йўлдаги вазиятни онлайн кузатиб бориш учун сизга шунчаки "Камера транцляцияси" тугмасини босиш ва керакли йўл қисмини танлаш керак. Шундан сўнг, бот танланган жойдан видео узатма юборади, бу эса ҳайдовчиларга йўлдаги ҳақиқий вазиятни кўриш имконини беради.
Онлайн узатмалардан ташқари, бот бир нечта қўшимча хизматларни ҳам ишга туширди. Фойдаланувчилар оператор билан боғланишлари, балансни текширишлари, балансни тўлдиришлари, йўл бўйидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари ва об-ҳаво ҳақида маълумот олишлари мумкин.
Ушбу рақамли хизмат ҳайдовчиларга сафарларини самаралироқ режалаштиришга, вақтни тежашга ва йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга ёрдам беради, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистондаги қайси йўл участкалари пуллик йўлларга айланиши мумкин эканлиги ҳақида хабар берган эдик.