Қозоғистонда фойдали қазилмаларни қидириш лицензиялари берилишининг қонунийлиги махсус ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади

ASTANA. Кazinform – Бош вазир Алихан Смаилов Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб хабар беради.
None

Унда қаттиқ фойдали қазилмаларни геология-қидирув ишларига бир қатор лицензиялар берилишининг қонунийлиги масаласи муҳокама қилинди. Мазкур қарорларнинг қонунийлигини таҳлил қилиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилади.

Муҳокамада марказий давлат органлари, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Молиявий мониторинг агентлиги, «Самруқ-Казна» жамғармаси раҳбарлари иштирок этди.


Сўнгги хабарлар