17:30, 10 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда фавқулодда вазиятлардан мажбурий суғурта жорий қилиниши мумкин
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда фавқулодда вазиятлардан мажбурий суғурта жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Олжас Бектеновнинг Сенат депутатлари сўровига жавобида айтилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

— Халқаро тажрибани ўрганиш ва Қозоғистондаги суғурта бозорини таҳлил қилиш асосида ишчи гуруҳ Қозоғистонда фавқулодда вазиятлардан мажбурий суғурта тизимини жорий этишга қарор қилди. Тегишли қонун лойиҳаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилади, - дейилади Ҳукумат раҳбарининг жавобида.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги томонидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:
- давлат органларининг масъул ижрочиларини аниқлаган ҳолда табиий офатлардан суғурталашни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- фавқулодда вазиятлардан суғурталаш моделини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- меъёрий-ҳуқуқий базани тайёрлаш, шу жумладан фавқулодда вазиятлардан суғурталашни жорий этиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.