Қозоғистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайди
«Ишлаб чиқариш саноати барқарор ривожланишда давом этмоқда. Жорий йилнинг январ-октябр ойларида соҳада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5,3 фоизга ошди. 14 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг юқори ўсиш Алмати шаҳрида, шунингдек, Алмати, Қостанай ва Қизилўрда вилоятларида кузатилмоқда», - деди вазир Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.
Бундан ташқари, А. Ерғалиев ишлаб чиқариш саноатида жадал ўсиш йўналишларини қайд этди.
«Ишлаб чиқариш саноатида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 33,6 фоизга, машинасозликда 19,5 фоизга, шу жумладан автомобилсозликда 23,4 фоизга, автомобил ва локомотивлар ишлаб чиқаришда 59 фоизга, шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш 9,3 фоизга, пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш 36,5 фоизга, тайёр металл маҳсулотлари – 16,4 %, кийим-кечак – 11,4 % ва мебел – 11,8 % га ўсди», - деди у.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи.