Қозоғистонда ер ости сувларини бошқаришга мўлжалланган ахборот тизимини ишга тушириш якунланди
АSTANА. Kazinform – Давлат раҳбарининг ер усти ва ер ости сувлари ҳақидаги барча маълумотни ўз ичига олган ягона ахборот тизимини яратиш бўйича топшириғига мувофиқ, Миллий гидрогеологик хизмат Water Base ахборот тизимини ўрнатиш ва уни ишга тушириш ишларини якунлади.
Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги маълумотига кўра, бу йил тизимни маҳаллий шароитга мослаштириш ва уни Сув ресурсларининг миллий ахборот тизими билан интеграциялаш ишлари олиб борилади.
– Water Base тизими ер ости сувларининг ҳолатини назорат қилишга, сув ресурсларининг рўйхатини шакллантиришга, хариталар орқали кўргазмали тарзда кўрсатишга, таҳлилий маълумот тайёрлашга, масофавий манбалардан, шу жумладан назорат датчикларидан тезкор маълумот олишга, шунингдек бошқа ташкилотлар ва идорага қарашли муассасалар билан ахборот алмашишга имкон беради, – деди Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Талғат Мўмишев.
Шунингдек, Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) кўмагида Миллий гидрогеологик хизматнинг Вазият-тахлил марказини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Хитой сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш учун коллеж ташкил этади.