Қозоғистонда энергия самарадорлигини ошириш режаси ишлаб чиқилади

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиевни қабул қилди, дея хабар беради Каzinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга мамлакат ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, ёқилғи бозорини узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари, шунингдек, йирик нефть-газ лойиҳаларини янада ривожлантириш масалалари ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга ички бозорни газ билан таъминлаш ва умуман газ саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Энергетика вазирининг айтишича, жорий йилда Қозоғистонда товар газини тежамкор истеъмол қилишни рағбатлантириш мақсадида энергия самарадорлигини ошириш режаси ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига ишлаб чиқариш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, электр энергияси тақчиллигини бартараф этиш, электроэнергетика соҳасини тартибга солиш усулларини такомиллаштириш ва бозорни ривожлантиришнинг янги моделини жорий этиш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Президент мамлакат энергетика инфратузилмасини янада модернизация қилиш, шунингдек, нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар
telegram