Қозоғистонда дронлардан фойдаланиш тартиби белгиланди

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси томонидан «Қозоғистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш қоидалари» ишлаб чиқилди.
Қоидалар парвоз хавфсизлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтларда учувчисиз учиш аппаратларининг жаҳон бозори жадал ривожланмоқда. Айрим ҳолларда дронлар хавфсизлик қоидаларига риоя қилмай, самолётлар парвози вақтида бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқаради. Бу, ўз навбатида, бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин.
Янги қоидаларга кўра, дронлар аҳоли гавжум жойлардан камида 150 метр, бинолар ва автотранспорт воситаларидан камида 100 метр нарида учиши керак, учириш ва қўниш пайтида бошқарув одам ундан камида 50 метр нари туриши керак.
Авиация ишларини бажариш учун эса махсус рухсатнома олиш керак.