Қозоғистонда доллар яна 3 тенгега арзонлашди
ALMATY. Кazinform — Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSE) савдолар якунларига кўра доллар курси қадрсизланди.
Кундузги савдолар якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,06 тенгега пасайиб, 475,09 тенгени ташкил этди. Миллий банкнинг расмий курси 478,77 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz маълумотларига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- доллар: сотиб олиш — 473,00 тенге, сотиш — 480,00 тенге;
- евро: сотиб олиш — 543,00 тенге, сотиш — 553,00 тенге;
- рубль: сотиб олиш — 5,80 тенге, сотиш — 6,10 тенге;
- юань: сотиб олиш — 70,85 тенге, сотиш — 75,38 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида:
- доллар: сотиб олиш — 474,22 тенге, сотиш — 476,46 тенге;
- евро: сотиб олиш — 548,46 тенге, сотиш — 554,16 тенге;
- рубль: сотиб олиш — 5,80 тенге, сотиш — 5,95 тенге;
- юань: сотиб олиш — 68,71 тенге, сотиш — 71,54 тенге.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда доллар қанча тенгедан сотилиши ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Досбол Атажан