Қозоғистонда доллар курси кескин кўтарилди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (KASE) савдо якунларига кўра, доллар курси қимматлашди.

доллар
Фото: Sebaguir / FOTODOM

Кундузги савдо натижаларига кўра, долларнинг ўртача курси 6,18 тенгега ошиб, 474,04 тенгени ташкил этди. Миллий банкнинг расмий курси — 467,63 тенге.

Kurs.kz маълумотига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида:

– доллар 469,50 тенгеден сотиб олинади, 476,50 тенгеден сотилади;

– евро: сотиб олиш — 548,00 тенге, сотиш — 558,00 тенге;

– рубль: сотиб олиш — 6,25 тенге, сотиш — 6,55 тенге;

– юань: сотиб олиш — 67,80 тенге, сотиш — 73,50 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш пунктларида доллар ўртача 472,90 тенгеден сотиб олинади, 475,39 тенгеден сотилади. Евро 553,50 – 559,02 тенге, рубль эса 6,25 – 6,39 тенге оралиғида савдо қилиняпти. Юань эса 68,65 тенгеден сотиб олиниб, 71,25 тенгеден сотиляпти.