17:14, 04 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 514 тенгедан сотилмоқда
ALMATY. Kazinform – Долларнинг тенгега нисбатан курси 512-514 тенгега етди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 5,77 тенгега ошган.
Бир АҚШ долларининг ўртача курси 499,20 тенгени ташкил этади.
Эрталабки савдоларда доллар курси 497,02 тенгени ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банк маълумотларига кўра, долларнинг 4 мартдаги расмий курси 492,28 тенгени ташкил қилади.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида доллар 510-514 тенгега сотилмоқда.
Нур-Султанда эса АҚШ доллари нархи 512-512,5 тенге атрофида.
Муаллиф: Алма Муқанова