11:09, 16 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонда доллар 474-479 тенгедан сотилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 474-479 тенгедан сотилмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Kurs.kz маълумотларига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 474-478,5 тенге оралиғида сотилмоқда.
Алматида доллар курси 475-479 тенге оралиғида ўзгариб турибди.
15 август куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,05 тенгега пасайиб, 476,22 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 16 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 476,18 тенге.
Айни пайтда Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 7,1-7,65 тенге оралиғида сотилмоқда.