Қозоғистонда дилерлар 22 мингга яқин янги автомобил сотган

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг уч ойи давомида Қозоғистондаги расмий дилерлар 22 мингга яқин автомобил сотган. Бу ҳақда автомобил бозори эксперти, автомобил бозори мониторинги маркази директори Артур Мискарян маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Охирги уч ойда расмий дилерлар томонидан 21 977 та техника сотилган. Улар орасида енгил автомобиллар, автобуслар, юк машиналари, махсус техника, тиркамалар бор. Бир йил аввал бу кўрсаткич 23 985 тага етган эди. Шу билан бирга, бозор ўтган йилга нисбатан 8,37 фоизга қисқарди», - деб ёзди Артур Мискарян Telegram каналида.

Унинг сўзларига кўра, йил бошида бизнесдаги қийинчиликларга қарамай, қозоғистонликлар орасида янги автомобилларга талаб сақланиб қолмоқда.

Биринчи чоракда бозорга бир қанча омиллар таъсир кўрсатди. Йил бошида эълон қилинган фавқулодда ҳолат ва бутун мамлакат бўйлаб бош идоралар ва автомарказлар ўртасидаги алоқанинг узилиши транспорт бозорига жиддий таъсир кўрсатди. Ўша пайтда кўплаб автосалонлар ёпилган эди.

Шу билан бирга, дунёдаги сиёсий вазият бу соҳадаги савдога салбий таъсир кўрсатмоқда. Россияга асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тўхтатилди, Қозоғистондаги ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар кўплаб автомобил моделларини етказиб бериш занжирини қайта қуришга мажбур бўлди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар