13:53, 26 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда депозитларнинг максимал ставкалари оширилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий банки базавий ставкани оширганидан сўнг Қозоғистон Омонатларни кафолатлаш жамғармаси 2022 йил апрел ва май ойлари учун талаб қилиб олинмаган ва қисқа муддатли депозитлар бўйича максимал фоиз ставкаларини оширди.
Қозоғистон Омонатларни кафолатлаш жамғармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ўзгартиришлар 2022 йил 26 апрелдан кучга киради.
«Шу кундан бошлаб банклар ўзларининг депозит маҳсулотлари бўйича фоиз ставкаларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга», — дейилади хабарда.