Қозоғистонда давлат чегарасини кесиб ўтиш тартиби соддалаштирилди

Идоралараро комиссияси йиғилишида Қозоғистон ва чет эл фуқароларининг Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Натижада идоралараро комиссияси қуйидагиларга нисбатан вақтинчалик чекловларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди:
- Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Қозоғистон Республикаси халқаро аэропортлари орқали хорижий давлатларга бориши;
- Қозоғистон Республикаси ҳудудига визасиз режим ўрнатилган давлатлардан, шунингдек, тўғридан-тўғри рейслар (мунтазам, доимий эмас чартер рейслари) амалга ошириладиган давлатлардан визалар талаб қилинган ҳолда кириш/транзит қилиш.
Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси фуқароларининг автомобил транспортида хорижга чиқиш муддати икки баробарга қисқартирилди ва энди қозоғистонликлар 15 кунда бир марта чиқишлари мумкин.
Мамлакатга киришда ягона талаб - барча чет элликлар, эмлашдан қатъи назар, 72 соат ичида коронавирус қарши ПЗР тестининг манфий натижасини тақдим этишлари керак. Ҳамроҳлик қилувчи шахслар манфий тест натижасига эга бўлса, 5 ёшгача бўлган болалардансертификат талаб қилинмайди.
«Ушбу чора-тадбирлар иқтисодий фаолликни жонлантириш, ички туризм бизнесини ривожлантириш ва мамлакатдаги сармоявий муҳитни яхшилашга қаратилган.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 21 январ куни бизнес вакиллари билан учрашувда Ҳукуматга коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун карантин чораларини қўллаш масаласини қайта кўриб чиқишни топширди.