Қозоғистонда даромадини йўқотганларга ҳар ойда 42 500 тг автоматик равишда тўланади
«Ҳозир кўпчилик: «Фавқулодда вазият режими узайтирилди. Биз кейинги ойда ижтимоий нафақани олиш учун яна мурожаат қиламизми?» деб сўраяпти. Йўқ. Иккинчи марта мурожаат қилиш керак эмас. Сиз рўйхатдан ўтдингиз, биз тўладик. Биз сизни биламиз. Фавқулодда ҳолат давом этиши туфайли, келаси ой сизга айтмасдан тўлаймиз», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, 16 мартдан 15 апрелгача 42 500 танга ижтимоий тўловлар амалга оширилган. Энди карантин муддати яна 15 кунга узайтирилди. Шу сабабли, жамоатчилик 42 500 танганинг ярми тўланадими, деб сўрамоқда.
«Йўқ, бу тўлов махсус. Агар сиз аризани 29 апрелда берсангиз ҳам, биз уни бир кунга, ярим ойга деб тақсимламаймиз. Агар мурожаат қилсангиз, сизга 42,500 танга тўлиқ тўланади. Кунига ҳисобланмайди. Масалан, фавқулодда вазият 5 кунга чўзилган тақдирда ҳам, биз 42 500 тангани тўлардик», - деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай