Қозоғистонда чигирткаларни йўқ қилиш учун дронлар сотиб олинади

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда чигирткалар тарқалишининг олдини олиш учун дронлардан фойдаланилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин маълум қилди.

Дрон
Фото: ҚР Ҳукумати

“Умид қиламанки, келгуси йилда мамлакатда чигиртка тарқалиш майдони камаяди, яъни 2,5 миллион гектар эмас, балки ундан ҳам камроқ бўлади. Бунинг учун ҳаракат қилмоқдамиз”, - деди С. Жуманғарин Сенатнинг ялпи мажлисидан кейин журналистлар саволларига жавобан.

Шу билан бирга, Бош вазир ўринбосари ушбу зараркунандаларга қарши самарали курашиш масаласига тўхталди.

“Тегишли ускуналар сотиб оламиз, яъни 100 га яқин дрон келгуси йил бюджетида ҳисобга олинади. Ушбу техникада ердаги чигирткаларни аниқлайдиган махсус дастур мавжуд. Шу тарзда зараркунандалар аниқ аниқланади ва уларни йўқ қилишга йўналтирилади. Ушбу дронларнинг Ақтўбе вилоятидаги фаолияти кўрсатилди. Шунда дронларнинг самарали ишлашини кузатиш мумкин”, — деди Серик Жуманғарин.

Сўнгги хабарлар