15:15, 08 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда бу йил полиция ходимлари ишхоналарига оммавий камералар ўрнатилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилда полиция ходимлари ишхоналарига оммавий камералар ўрнатилади. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев Мажилисдаги Ҳукумат соатида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Полиция ходимлари ишхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида оммавий видеокузатув жорий этилмоқда. Йил охиригача ҳуқуқ-тартибот идораларида 15,5 минг камера ва жазони ижро этиш муассасаларида 33 минг камера ўрнатилади», — деди Ерлан Турғумбаев.
Вазир ички ишлар органларида катта ўзгаришлар давом этаётганини таъкидлади.
«Натижалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бундай қадамларни амалга ошириш учун қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур. Биз биргаликда ишлаш учун очиқмиз. Сизнинг таклиф ва мулоҳазаларингиз сифатли ислоҳотларни амалга оширишга ёрдам беради деган умиддаман», деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай