Қозоғистонда бу йил боғчалар ваучерли молиялаштириш тизимига ўтади
ASTANА. Кazinform – Йил бошидан буён мамлакатнинг 20 та шаҳри ва 7 та туманида болалар боғчаларини ваучерли молиялаштириш бўйича пилот лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди.

– Жорий ўқув йилида 11 минг 800 та мактабгача таълим муассасасида 1 миллиондан ортиқ бола тарбияланади ва таълим олади.
Маълумки, йил бошидан буён мамлакатимизнинг 20 та шаҳри ва 7 та туманида болалар боғчаларини ваучерли молиялаштириш бўйича пилот лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Тажриба даврида 461 минг та ваучер берилди, боғчалар навбати эса 93 мингтага қисқарди. Бунинг натижасида маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 7,7 миллиард тенге иқтисод қилинди. Жорий йилнинг сентябрь ойидан охиригача барча боғчалар босқичма-босқич ушбу ваучерли молиялаштириш тизимига ўтказилади, – деди Ғ.Бейсембаев Ҳукумат йиғилишида.
Унга кўра, мактабгача ёшдаги болаларни ҳалол меҳнатга рағбатлантириш мақсадида сентябрь ойидан бошлаб мамлакатдаги 100 та боғчада 12 минг нафар болани қамраб оладиган янги лойиҳа пилот тариқасида амалга оширилади.
Аввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари топшириғига биноан Қозоғистондаги мактабгача таълим муассасаларида 2024 йилдан бошлаб босқичма-босқич ваучерли молиялаштириш тизими жорий этилмоқда.