Астанада мактабгача таълим ташкилотларига ваучерли молиялаштириш жорий этилди
ASTANA. Kazinform - Астана шаҳрида мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришнинг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида ваучерли молиялаштириш лойиҳаси жорий этилмоқда, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги расмий сайти.
Тизим, биринчи навбатда, бутун молиялаш жараёнининг шаффофлигини таъминлайди, бунда "пул муассасага эмас, балки болага сарфланади" тамойили амалга оширилади. Маблағларни ҳисоблаш ва ўтказиш фақат ота-оналар боланинг давомат варағидаги маълумотларни тасдиқлаганидан кейин амалга оширилади.
2024 йил 17 декабрдан бошлаб “Астана шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларини ваучерли молиялаштириш тизимига ўтиш” мавзусида шаҳардаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ва тушунтиришлар ўтказилмоқда.
Белгиланган жадвалга кўра, шаҳарнинг бешта туманидаги хусусий ва давлат боғчаларининг биринчи раҳбарлари ўқитилди. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 киши. Учрашувларда “Молия маркази” АЖ ва “Индиго” ахборот тизими вакиллари иштирок этди.
Мактабгача таълим муассасаларининг биринчи раҳбарлари ва ходимлари ўқув машғулотларидан сўнг ота-оналарга ушбу тизим тушунтирилади.