Қозоғистонда болаларнинг ёзги таътилига 4,4 млрд тенге сарфланади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йил Қозоғистонда 1,8 миллиондан ортиқ бола ёзги таътилни соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Сенат депутатларининг саволига жавобан маълум қилди.

«Бош вазирнинг 2020 йил 14 январдаги «2020-2023 йиллар таътилида болаларнинг соғломлаштириш таътили, ҳордиқ чиқариши ва бандлигини ташкил этиш тўғрисида « 1-сонли қарори болаларнинг дам олишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган»,-деди Бош вазир.

Унга кўра, жорий йили ёзда 1 863 228 нафар боланинг дам олиши ва соғломлаштирилиши таъминланди.

Хусусан, «Балдаурен» республика ўқув-соғломлаштириш марказида ҳар йили 15 мингдан ортиқ ўқувчи реабилитациядан ўтади.

«2021-2024 йилларга мўлжалланган республика бюджетида болаларни соғломлаштириш, реабилитация ва дам олиши учун 4,4 млрд тенге ажратилган. Болаларни дам олиш, ишга жойлаштириш, соғломлаштириш ва реабилитация чоралари билан таъминлаш масалалари Ҳукуматнинг доимий назоратида», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар