Қозоғистонда биринчи марта 5G учун радиочастоталарнинг очиқ аукциони ўтказилмоқда

ASTANА. Кazinform – Мамлакатда биринчи марта 5G бўйича очиқ ким ошди савдоси ўтказилмоқда. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

«Бугун Қозоғистон телекоммуникация соҳаси учун тарихий кун. Биз биринчи марта мобил алоқанинг бешинчи авлоди (5G) учун радиочастоталарнинг очиқ аукционини ўтказмоқдамиз! Аниқ ва шаффоф рақобатда №1 лот (частота 3600-3700 МГЦ) бўйича тендер якунланди. Ғолиб 62,669 миллиард тенгега ариза берди», — деб ёзди вазир Тelegramдаги саҳифасида.

Иккинчи лот учун танлов эртага давом этади.

Мазкур аукцион рақобат муҳитини яратиш ва миллий ресурслардан очиқ фойдаланишнинг ёрқин намунасидир.

Бундан ташқари, савдо бюджетни тўлдиришга ҳисса қўшади.


Сўнгги хабарлар