11:17, 16 Январь 2020 | GMT +6
Қозоғистонда бир йилда аҳоли сони қанчага кўпайди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси Қозоғистонда бир йилда аҳоли сони қанчага кўпайганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«2019 йил 1 декабрда Қозоғистон аҳолиси 18 млн 611,1 минг одамни ташкил қилди. Шундан 10 млн 875,7 минг одам (58,4%) шаҳарда, 7 млн 735,4 минг одам (41,6%) овулларда истиқомат қилади», - дейилган Қўмита хабарида.
Маълумотларга кўра, 2018 йил 1 декабрь билан таққослаганда юртимизда аҳоли сони 234,9 минг одамга ёки 1,3 фоизга кўпайган.
Ушбу давр мобайнида энг кўп ўсим юртимизнинг учта ҳудудида, жумладан Нур-Султан (61,7 минг одам), Алмати шаҳарларида (57,8 минг) ва Туркистон вилоятида (38,4 минг) кузатилган.
Муаллиф: Марлан Жиембай