Қозоғистонда бир йил ичида ўртача иш ҳақи 23 фоизга ошиб, 299 минг тенгега етди
2021 йилнинг мос чорагига нисбатан ўсиш 23 фоизни, реал кўрсаткичда 5,8 фоизни ташкил этди.
2022 йилнинг III чорагида иш ҳақининг ўртача қиймати (иш ҳақи диапазонининг марказий даражаси) 189 018 тенгега баҳоланди.
Меҳнат статистикаси ва турмуш даражаси департаменти директори Наталья Белоносова тушунтирганидек, учинчи чоракда иш ҳақи даражаси одатда олдинги чоракка нисбатан камаяди.
Бу тенденция ҳар йили кузатилади ва одатда иккинчи чоракда содир бўладиган мавсумий омиллар (таътил тўловлари, мавсумий иш) билан боғлиқ.
«Иккинчи чоракга нисбатан иш ҳақи даражаси 3,9 фоиз пунктга камайди (2021 йилнинг III чорагида пасайиш – 3,1 фоиз пункти). Бундай ўзгаришлар ҳар йили кузатилади. Шуни таъкидлашни истардимки, ўртача иш ҳақини ҳисоблашда барча турдаги тўловлар, масалан, даромад солиғи, пенсия ва бошқа ижтимоий ўтказмалар ҳисобга олинади
, - дейди Наталья Белоносова.
Иш ҳақининг ўсиши барча асосий иқтисодий фаолият турларида кузатилди.
2021 йилнинг мос чорагига нисбатан энг юқори ўсиш қурилишда – 34,5 фоиз, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида – 31,3 фоиз, транспорт ва сақлашда – 31,1 фоизни ташкил этди.
Бошқа турдаги хизматлар кўрсатишда 5,5 фоизга, соғлиқни сақлаш ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларида эса 8,9 фоизга пасайиш кузатилди.
Минтақавий тақсимотда энг юқори ўсиш Улйтау вилоятида – 39 фоиз.