09:17, 19 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистонда бир суткада 1264 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1264 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 229 217 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 749 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 209 630 нафарга етди.