Қозоғистонда бир кунда 218 киши коронавирус юқтирган

ASTANA. Kazinform – 10 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 1725 киши (-1510+ ва 215 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Қозоғистонда бир кунда 218 киши коронавирус юқтирган

Вазирлик маълумотларига кўра, уларнинг 263 нафари шифохоналарда, 1462 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+ ва КВИ- билан касалланганлардан 7 нафар беморнинг аҳволи оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 3 нафар бемор нафас олиш аппаратига уланган.