Қозоғистонда бир кунда 15 кишида коронавирус аниқланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда бугунги кунга қадар 830 киши (-681+ ва 149 КВИ-) коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда, улардан 77 нафари шифохоналарда, 753 нафари амбулатория даражасида, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонда бир кунда 15 кишида коронавирус аниқланди

КВИ+ ва КВИ- ҳолатлари орасида:

• 2 киши оғир аҳволда,

• 4 киши ўта оғир аҳволда,

• 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

Сўнгги бир суткада Қозоғистонда 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 1 нафар бемор ушбу касалликдан тузалиб кетган.

Шунингдек, бугунги кунда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 10 842 957 киши, II компонентини эса 10 604 927 киши олган. Ревакцинациядан ўтганлар сони 5 609 347 нафарни ташкил этади.