Қозоғистонда барча даражадаги маслиҳатларнинг ваколатлари тўхтатилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари барча даражадаги маслиҳатларнинг ваколатларини тўхтатиш тўғрисидаги Фармонни имзолади, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 86-моддаси 5-бандига, «Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 101-моддаси 3-бандига, «Қозоғистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунининг 23-моддаси 2-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Барча даражадаги маслиҳатларнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилсин.

2. Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси барча даражадаги маслиҳатлар депутатларининг навбатдан ташқари сайловларини тайинлаш, уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил этиш чораларини кўрсин.

3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Астана, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва вилоятлари ҳокимлари барча даражадаги маслиҳатлар депутатларининг навбатдан ташқари сайловини ташкилий, моддий-техника ва молиявий таъминлаш чораларини кўрсинлар.

4. Мазкур Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қозоғистон Республикаси

Президенти Қ. Тоқаев

Астана, Ақорда, 2023 йил 19 январ

№ 105

Сўнгги хабарлар