Қозоғистонда автомобиллар сони 6 миллионга яқинлашди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда рўйхатдан ўтказилган автомобиллар сони қарийб 6 миллионга етди. 2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра, мамлакатда 5 миллион 995 мингта транспорт воситаси ҳисобда турибди.
Май ойида 147,7 мингта транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган. Улардан 129 мингтаси енгил автомобиль, 8,7 мингтаси юк автомобили, 1,3 мингтаси автобус ва 1,6 мингтаси мотоциклдир.
«2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 5 миллион 995 мингта транспорт воситаси рўйхатдан ўтган. Уларнинг 84,2 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади», — деб хабар қилди Қозоғистон Миллий статистика бюроси.
Транспорт воситаларининг 80 фоизи бензинда ҳаракатланади. Дизель ёқилғисида юрувчи автомобиллар улуши 7,6 фоизни, аралаш ёқилғидаги транспортлар 6,5 фоизни, газда ҳаракатланувчи автомобиллар эса 0,4 фоизни ташкил қилди.
«Электр қувватида ҳаракатланувчи 32 479 та транспорт воситаси рўйхатдан ўтган бўлиб, бу умумий транспортлар сонининг 0,5 фоизига тенг», — дейилади расмий маълумотда.
Электромобиллар энг кўп рўйхатдан ўтказилган ҳудудлар орасида Алмати шаҳри етакчилик қилмоқда. Бу ерда 17 506 та электр автомобили ҳисобга олинган. Ундан кейин Астана шаҳри (3 235 та), Алмати вилояти (2 857 та) ва Чимкент шаҳри (1 042 та) жойлашган.