13:00, 14 Июль 2022 | GMT +6
Қозоғистонда автомобиль йўллари соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг ягона автомобил йўллари компаниясини яратиш зарур. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Кейинги масала автомобил йўллари саноати билан боғлиқ. Бу соҳани тубдан ислоҳ қилиш вақти келди. Ҳозирда мамлакатимизда йўлларнинг ҳолатини назорат қилувчи ва хизмат кўрсатувчи иккита асосий оператор фаолият кўрсатмоқда. Тўғрисини айтсам, иккаласи ҳам бир иш билан шуғулланади, ишчилар сони эса керагидан ортиқ», — деди Қозоғистон Президенти.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, шунга қарамай, фуқаролардан келиб тушаётган асосли шикоятлар кам эмас. Йўлнинг сифати эса танқидий ҳолатда.
«Ҳукуматга «ҚазАвтоЖол» ва «Қазахавтодор» компанияларини бирлаштириб, Қозоғистоннинг ягона автомобил йўллари компаниясини яратишни топшираман. Натижада ходимлар сони ҳам қисқаради», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Фото: akorda.kz