22:31, 05 Июль 2024 | GMT +6
Қозоғистонда Астана исмли 17 нафар эркак ва 7 нафар аёл яшайди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда Астана исмли 24 киши истиқомат қилади. Бу исмни асосан эркаклар – 17 киши эгаллайди, дея хабар беради Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб.
Бундай исмдаги қозоғистонликларни Ақтўбе, Алмати, Жамбил, Қарағанди, Манғистау, Қизилўрда, Туркистон ва Жетису вилоятларида, шунингдек, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларида учратиш мумкин.
Пойтахт номини ўз ичига олган бир қатор исмлар ҳам мавжуд. Булар - Астанабек, Астанадин, Астанай, Астанакул, Астанали, Астанахан, Астанат, Ерастанахон, Нурастана, Саммидастана, Элин Астана, Ару-Астана.