Қозоғистонда ҳар куни 90-100 минг киши эмланмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳар куни 90-100 минг киши эмланади. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Албатта, биз эмлаш кампанияси имкон қадар тезроқ тугашини истаймиз. Шу билан бирга, мен ўз ишимни янада кучайтиришимиз керак деб ўйлайман. Ҳудудлар билан нима қилаяпмиз? Коронавирусни назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия ҳар ҳафта ўтказилади. Унда биз ҳудудлар тарғибот ишларини кучайтириши зарурлигини айтмоқдамиз. Чунки вакцина ихтиёрий равишда берилади», - деди вазир Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Шунингдек, у сўнгги кунларда мамлакатда эмлаш тезлиги ошганини таъкидлади.

«Масалан, кеча тахминан 90 минг дозада эмлаш амалга оширилди. Умуман олганда, сўнгги кунларда 90-100 минг одам вакцина билан эмланмоқда. Биз бу ишни янада кучайтирамиз. Кузда 10 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқдамиз», - деди Алексей Цой.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар