Қозоғистонда ҳар куни 27 минг киши эмланади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Қозоғистондаги эмлаш ва ревакцинация ишлари ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Дунёда омикрондан кейин эпидемиологик вазият ёмонлашди. Баъзи мамлакатларда эпидемия икки ойдан ортиқ давом этди, баъзи мамлакатларда эса давом этмоқда. Аҳолини эмлаш ва ревакцинация ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда катта ёшли аҳолининг 83 фоизи ёки эмлашдан ўтаётган Қозоғистон аҳолисининг 54 фоизи биринчи компонент ва 52 фоизи иккинчи компонент билан қамраб олинган. Мақсадли гуруҳнинг 55 фоизи эмланди ва 3 миллиондан ортиқ киши қайта эмланди, жами 5,6 миллион киши қайта эмлаш керак», - деди А. Ғиният Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳар куни 23 мингга яқин одам эмланади, 27 минг нафаргача одам қайта эмланади. Вилоятларда эмлаш учун 5 миллион дозага яқин вакцина мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, март ойида коронавирус билан касалланиш 33 баробарга камайди. Ҳозир Қозоғистон Республикаси ва барча вилоятлар яшил зонада жойлашган.

Сўнгги хабарлар