Қозоғистонда АЭС қурилиши қайси босқичда

NUR-SULTAN. Kazinform – Айни дамда Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси технологик тадқиқотлар босқичида. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмағанбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Биз ҳозир технологик тадқиқотлар босқичидамиз. Бу иш билан «Қозоғистон атом электр станциялари» компанияси шуғулланмоқда, музокаралар олиб борилмоқда, тажрибалар ўрганилмоқда», — деди Жандос Нурмағанбетов Нур-Султанда бўлиб ўтган МДҲ Электр энергетика кенгашининг 60-йиғилишида.

Унга кўра, Қозоғистон вакиллари Жанубий Кореяга ташриф буюрган. Корея томони лойиҳанинг қурилиш қисмида иштирок этиш ва исталган реакторни етказиб берувчи билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

«Яъни консорциум яратиш. Турбиналар Американики, қурилиш ишлари қозоқ-корейс форматида ва ёки бошқача олиб борилиши мумкин. Ҳозирда бу усулларнинг барчаси ишлаб чиқилмоқда», - деб тушунтирди вазир ўринбосари.

Жандос Нурмағанбетовнинг айтишича, лойиҳани амалга ошириш тартиби халқаро нормалар билан тартибга солинади. Технологияларни танлаш бўйича қарор тез орада эълон қилинади. Лойиҳанинг барча материаллари 2022 йилнинг иккинчи ярмида идоралараро комиссия ва Ҳукуматга тақдим этилади.

Сўнгги хабарлар