Қозоғистонда 9 ой давомида 63 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 9 ой давомида 63 мингдан ортиқ автомобил йиғилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,5 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
None

Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади, шу даврда 55 016 дона автомобил ишлаб чиқарилган. Бундан ташқари, 6971 юк автомобили, 872 автобус, 489 тиркама ва ярим тиркама, 211 ихтисослаштирилган автомобил ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ярмидан кўпи «Сариарқаавтопром»га тегишли. Қостанай заводида 38 309 дона енгил, юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарилди.

Алматида Hyundai Trans Kazakhstan 19 585 та автомобил, Семейда СемАЗ 3 155 тижорат техника, Кўкшетауда «КАМАЗ Инжиниринг» 1115 юк автомобили, Hyundai Trans Auto 586 тижорат автомобили, Daewoo Bus Kazakhstan 207 техника ва Саран шаҳридаги QazTehna янги заводида Yutong 143 автобус ишлаб чиқарилган.

Қозоғистон корхоналари томонидан ишлаб чиқилган бешта энг машҳур брендлар (шу жумладан экспорт): Chevrolet (23 556 дона), Hyundai (19 643 дона), Kia (6 871 дона), JAC (4 488 дона) ва GAZ (3 149 дона).

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспорти саноатни ривожлантириш учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. 2021 йилнинг 9 ойида тайёр автомобил етказиб бериш 43 фоизга ошди ва 52,4 миллиард тенгега 7816 дона автомобил экспорт қилинди. Уларнинг асосий қисми Россия (4 346 дона), Ўзбекистон (2 968 дона), Беларусь (398 дона), Қирғизистон (102 дона) ва Озарбайжонга (2 дона) сотилган.

Сўнгги хабарлар