09:41, 10 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 83 кишига коронавирусли пневмония ташхиси қўйилган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳудудлари бўйича бир суткада КВИ- билан касалланганлар сони бўйича янгиланган маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2022 йил 9 феврал ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси белгилари билан 83 нафар пневмония ҳолати қайд этилди, 3 нафари вафот этди, 86 нафари тузалиб кетди.
2020 йил 13 мартдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони – 87295, ўлим ҳолатлари - 5299, жами соғайганлар сони – 80785.