21:50, 31 Март 2020 | GMT +6
Қозоғистонда 800 мингдан зиёд одамга озиқ-овқат бепул тарқатилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда озиқ-овқат бепул бериладиган фуқаролар тоифалари кенгайтирилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бу ҳақда бугун ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига мурожаатида маълум қилди.
«Турмуш эҳтиёж буюмлари ва озиқ-овқат бепул бериладиган фуқаролар сони орттирилади. Эндиликда ушбу ёрдамни ногиронлар ва ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар ҳам олишади. Жами, бепул озиқ-овқат 800 мингдан зиёд одамга берилади», - деди Президент.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи